Янги ўзбек лотин алифбоси 2026: Ö, Ğ, Ş, Ç ҳарфлари ва матнни ўгириш
2026 йил 21 октябрда «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қонун (ЎРҚ-1184) қабул қилинди. Унга кўра амалдаги 26 та ҳарф ва 3 та ҳарф бирикмаси (sh, ch, ng) ўрнига 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгиси (ʼ) жорий этилади. Асосий ўзгариш — икки белги билан ёзиладиган товушлар энди битта ҳарф билан ёзилади: Ö, Ğ, Ş, Ç.
Янги алифбода қайси ҳарфлар ўзгарди
| Кирилл | Эски лотин | Янги лотин | Мисол |
|---|---|---|---|
| Ў ў | Oʻ oʻ | Ö ö | ўзбек → özbek |
| Ғ ғ | Gʻ gʻ | Ğ ğ | ғишт → ğişt |
| Ш ш | Sh sh | Ş ş | шаҳар → şahar |
| Ч ч | Ch ch | Ç ç | чой → çoy |
- ng энди алифбода алоҳида бирлик ҳисобланмайди.
- Тутуқ белгиси (ʼ) ҳарф эмас, алоҳида белги сифатида сақланади: maʼno, sanʼat, eʼlon.
Мисол: битта матн уч хил ёзувда
| Кирилл | Эски лотин | Янги лотин |
|---|---|---|
| Ўзбекистон | Oʻzbekiston | Özbekiston |
| шаҳар | shahar | şahar |
| чой | choy | çoy |
| ғишт | gʻisht | ğişt |
| Тошкент — чиройли шаҳар | Toshkent — chiroyli shahar | Toşkent — çiroyli şahar |
Янги алифбо қачон кучга киради
Қонун расмий эълон қилинганидан олти ой ўтиб кучга киради. Эски алифбода ёзилган ҳужжатлар амал қилишда давом этади.
Матнни янги лотин алифбосига қандай ўгириш мумкин
Parsing.uz янги алифбони қўллаб-қувватлайди. Кирилл ёки эски лотин ёзувидаги матн ва файлларни бир неча сонияда янги лотинга ўгириш мумкин:
- Саҳифада «Lotin (yangi)» режимини танланг.
- Матнни майдонга ёзинг ёки жойлаштиринг — кирилл ёки эски лотин ёзуви автоматик аниқланади.
- Файл бўлса, Word, Excel, PowerPoint, PDF ёки TXT файлни юкланг ва «Lotin (yangi)»ни танланг.
Янги лотиндаги матнни кириллга ҳам қайтариш мумкин. Экран клавиатурасида Ö, Ğ, Ş, Ç ва ʼ тугмалари бор: бу ҳарфларни оддий клавиатурада қандай теришни билмасангиз, шу тугмаларни босинг.
Telegram бот орқали
@kirill_lotin_file_bot ботига матн юборинг: бот одатдаги таржимадан ташқари янги лотиндаги вариантини ҳам алоҳида хабарда юборади. Файл юборсангиз, «Yangi lotinga (2026)» тугмасини танланг.
Автоматик ўгиришда эътибор беринг
- Ҳаволалар ва e-mail манзиллар ўзгартирилмайди: shop.uz «şop.uz»га айланмайди.
- Исм-фамилиялар ва атоқли отларни ўгиргандан кейин кўздан кечириб чиқинг.
Кўп бериладиган саволлар
Янги алифбода нечта ҳарф бор?
28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгиси (ʼ).
Эски алифбодаги ҳужжатлар ҳақиқийми?
Ҳа, эски алифбода ёзилган ҳужжатлар амал қилишда давом этади.
Мавзуга оид: Кирилл ва лотин алифбоси: тўлиқ жадвал ва фарқлар · Ўзбек лотин алифбосида ҳарфлар ва товушлар сони
Матн ёки файлни кирилл ↔ лотин ўгириш керакми?
Конвертерни очиш